Салобатли устюрт чинклари

Осиё ва Европани бўлиб турган чегара – Қорақалпоғистоннинг шимолий-ғарбида, Каспий билан Оролнинг ўртасида чўзилиб ётган бепоён Устюрт платоси дунёда энг кам ўрганилган жойлардан бири саналади.

Миллион йиллардан буён қанчадан-қанча тарихий воқеалар ва табиат ҳодисалари гувоҳи бўлиб, мангу сукунат сақлаб келаётган Устюрт чинклари (жарлиқлари) эса ўзининг бетакрор жозибаси билан кўрган кишини ром қилиб келмоқда.

Олимларнинг фикрича, Устюрт платоси бундан 21 миллион йил аввал, кайнозой даврида икки материкнинг тўқнашуви натижасида пайдо бўлган тектоник жараёндир. Ундан аввал Устюрт платоси Тэтис уммонининг ости бўлган. Буни платодаги чиғаноқ тошлар, шунингдек сочилиб ётган майда думалоқ темир марганецли конкрециялар исботлайди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудудларида 200 минг кв. метр майдонда жойлашган плато чинкларининг баландлиги ўртача 150-200 метрни (баъзи жойларда 350 метргача) ташкил қилади.

Яқинда Қорақалпоғистон ахборот агентлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Туризмни ривожлантириш бошқармаси ташаббуси билан бир гуруҳ оммавий ахборот воситалари ходимлари Устюрт кенгликлари бўйлаб медиатур уюштирган эди.

Ушбу саёҳат давомида суратга олинган Устюрт чинкларини томоша қилишингиз мумкин.

 

Анвар Насирлаев, ЎзА