Тошкент шаҳрида Ўзбекистонда БМТ шартномаларининг бажарилишини мониторинг қилиш ва мувофиқлаштириш юзасидан халқаро жамоатчилик муҳокамаси ўтказилди.

Унда Халқаро юристлар комиссияси, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг Марказий Осиё учун минтақавий бўлинмаси (RОCА), «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва фуқаролик жамияти вакиллари иштирок этди.

Муҳокамада Бош прокуратура масъул ходими С.Аҳмедов прокуратура органлари томонидан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шу жумладан, хотин-қизлар камситилишининг олдини олиш, бола ҳуқуқларини таъминлаш борасида БМТ асосий конвенциялари татбиқ этилиши ва амалга оширилган кенг кўламли ишлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Бундан ташқари, тадбирда БМТнинг шартномавий қўмиталари томонидан берилган сўнгги тавсиялари ижросини Ўзбекистонда самарали мониторинг қилиш ва мувофиқлаштиришни таъминлаш учун кўрилиши лозим бўлган зарур чоралар муҳокама қилинди.

 

ЎзА