Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 4 март куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-9, кундузи 19-21 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, кечқурун бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги қум бўронлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги қум бўронлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги қум бўронлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги қум бўронлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 19-24 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги қум бўронлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 21-26 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, Тошкент вилояти бўйлаб айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
ЎзА