Маълумки, ҳар бир давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси ўлчови макрокўрсаткичларнинг базавий тўплами асосида амалга оширилиб, уларнинг орасида истеъмол нархлари индекси истеъмол секторидаги инфляцион жараёнларнинг асосий индикатори сифатида алоҳида ўрин эгаллайди.

Мамлакат истеъмол секторидаги инфляция даражасини акс эттирувчи муҳим кўрсаткич бу – истеъмол нархлари индекси бўлиб, у ўзгармас истеъмол тузилмасига эга бўлган ҳолда товарлар ва хизматларнинг белгиланган тўплами қийматининг ўзгаришларини ифодалайди.

Статистика агентлигининг маълум қилишича, жорий йилнинг январь ва февраль ойлари давомида нархлар расмий ҳисобларга кўра атиги 1,36 фоиз даражасида ошгани қайд этилган. Бу 5 йиллик тарихдаги минимум ҳисобланади. Февраль ойининг инфляцияси 0,5 фоизни, йиллик инфляция эса 12,2 фоизни ташкил этган.

Ун -1,6 фоиз, кунгабоқар ёғи -1,3 фоиз, тухум -1,3 фоиз, мол гўшти -1,2 фоиз, қўй гўшти -0,7 фоизга арзонлашгани кузатилган. Пиёз +9 фоиз, гуруч +4 фоиз, картошка +2,4 фоиз қимматлашишда давом этган.

Ижара нархларида ўзгариш бўлмаган. 2023 йилнинг февралида бензиннинг қисқа муддатли истеъмол нархлари индекси

101,1 фоизни, автомобиллар учун бошқа ёнилғилар бўйича 105,3 фоизни ташкил этди. Ҳаво транспортида йўловчи ташиш хизматлари истеъмол нархлари индекси ой давомида 103,1 фоизга, автомобиль транспортида 101,7 фоизга, темир йўл транспортида 100,6 фоизга етди. Жорий йилнинг февралида янги енгил автомобиллар нархларида ўсиш кузатилди. Уларнинг истеъмол нархлари индекси ой давомида 101,3 фоизни ташкил этди.

Бензин 1,1 фоизга, автомобиллар учун бошқа ёқилғилар 5,3 фоизга, йўловчи ташиш хизматлари 1,9 фоизга, товар ташиш эса 1,5 фоизга қимматлаган.

 

Ш.Маматуропова,  

ЎзА