Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида ўтган Осиё шахмат федерацияси Бош Ассамблея йиғилишида Россия шахмат федерацияси ташкилотга аъзоликка қабул қилинди.
Бош Ассамблея йиғилишида 29 делегат Россияни Осиё шахмат федерацияси таркибига киришини қўллаб-қувватлаган бўлса, бир нафари қарши, яна олти нафар делегат эса бетарафлигини билдирган.
Мазкур овоз бериш жараёни Халқаро шахмат федерацияси томонидан рухсат берилгандан кейин рўй берди, дейилади ФИДЕ хабарида.
Россиянинг Осиё таркибига қўшилиши расман тасдиқланган, унинг тўлиқ кучга кириши жорий йил 1 майдан эканлиги сабабли ушбу мамлакат шахматчилари эртага, 2 март куни Сербияда шахмат бўйича бошланаётган Европа чемпионатида ФИДЕ байроғи остида иштирок этиши мумкин бўлади.
Т.Рўзиев,
ЎзА