Фуқаролар С.Е. А.П. ва А.Қ.лар Хўжайли тумани “Саришунгул” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги хонадонда яширин цех ташкил қилиб, “Қаратау” номли қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқараётгани аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нукус шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ушбу хонадондан 10 минг 54 дона қалбаки акциз марка, 3 минг 157 дона капсула, 949 дона қўлбола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулоти, 335 литр спирт ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментнинг Қонликўл тумани бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган текширувда эса  фуқаролар А.К. ва Ф.Д. ўз уйларида қалбаки акциз маркали жами 364 дона қўлбола усулда тайёрланган “Қаратау” номли алкоголь маҳсулотларини сотиш мақсадида сақлаб келаётгани аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

ЎзА