2017-2022 йилларда мева ва ёнғоқлар экспорти қиймати 1,5 баробар ошди. 2017 йилда экспорт ҳажми 417,2 миллион АҚШ долларни, 2022 йилда эса бу кўрсаткич 618,6 миллион АҚШ долларни ташкил этган.
Айниқса, бу йилларда тарвуз, олча, қулупнай, анжир ва қуритилган олма экспорти жуда тез суръатлар билан ўсган.
2022 йилда мева ва ёнғоқлар экспорти таркибида сархил узум энг катта улушга, яъни 31,7 фоизга эга бўлган. Иккинчи ўринни майиз, учинчи ўринни шафтоли эгаллаган. Ундан кейинги ўринларни хурмо, гилос, олхўри, қовун, тарвуз, ёнғоқ каби маҳсулотлар эгаллайди.
Аҳмиятлиси, 2017-2022 йилларда мева ва ёнғоқлар экспорти географияси Бельгия, Жазоир, Мексика, Бразилия, Словакия каби яна 18 та мамлакатга кенгайди. Анъанавий экспорт бозорлари бешталигини Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой ва Туркия ташкил этади.
ЎзА