Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги вакиллари ва театр жамоаси иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда театр санъати олдида турган айрим масалалар ва уларнинг ечимлари, келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифалар хусусида сўз юритилди.

Театр директори этиб Ўзбекистон ва Қозоғистонда хизмат кўрсатган артист Азим Муллахонов ҳамда театр бош режиссёри этиб Достон Ҳақбердиев тайинлангани расман эълон қилинди.

 

ЎзА