Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл тумани бўлими томонидан Ички ишлар бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган текширувда қўлбола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди.

Жумладан, фуқаролар А.К. ва Ф.Д. ўз уйларида қалбаки акциз маркали, жами 364 дона қўлбола усулда тайёрланган “Қоратов” алкоголь маҳсулотини сотиш мақсадида сақлаб келаётгани аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракати ўтказилмоқда.

 

Довуд АБИБУЛЛАЕВ,

ЎзА