Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзуидаги энг муҳим ижтимоий-сиёсий воқеа ҳисобланган Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференциясини Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги тезкорлик билан ёритиб бормоқда.
ЎзА ахбороти ўзбек, рус, инглиз, француз, немис, испан, араб ва хитой тилларида дунёнинг барча минтақасига тарқатилмоқда. Жаҳон афгор оммаси www.uza.uz сайти орқали Тошкент Конференцияси ҳақидаги маълумотларни тезкор ва объектив равишда олиши мумкин.