БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури ўзининг молиявий амалиётлар марказини Будапештга кўчиради, дея маълум қилди сешанба куни Венгрия ташқи ишлар ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Петер Сийярто Жаҳон озиқ-овқат дастурининг Римдаги қароргоҳида мазкур ташкилот ижрочи директори Дэвид Бисли билан келишув имзолангандан кейин.
“Будапештда БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастурининг глобал молиявий амалиётлар маркази ташкил этилади”, – деди Петер Сийярто. Унинг аниқлик киритишича, ташкилот фаолияти билан боғлиқ харажатларнинг 70 фоизи Венгрия пойтахтига ўтказилади. Янги марказда 80 киши ишлайди, дейилмоқда хабарда.