НАТО мамлакатлари ва Россия ўртасидаги қарама-қаршилик давомли бўлиши мумкин, альянс воқеалар ривожининг шундай давом этишига тайёр туриши керак. Бу ҳақда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг пайшанба куни Agence France-Presse агентлигига берган интервьюсида айтди, деб ёзмоқда ТАСС агентлиги.
«Биз узоқ истиқболга тайёрланишимиз керак, бу кўп йилларга чўзилиши мумкин», – деган у.
Столтенберг альянснинг 30 аъзо мамлакати ҳали ҳам Украинани қўллаб-қувватлаш ниятида эканини, қурол ва ўқ-дорилар етказиб беришга тайёрлигини таъкидлаган. Унинг фикрича, РФ олиб бораётган махсус ҳарбий амалиётнинг муваффақияти украиналиклар учун фожиага айланади. Қолаверса, у халқаро баҳсларни куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш мумкинлигини намойиш қилиб, бошқа мамлакатлар учун ҳам хавф туғдиради.