Беларусь Президенти Александр Лукашенко эртага, 17 февраль куни Москвага келади. Россия етакчиси матбуот котиби Дмитрий Песков Лукашенконинг Владимир Путин билан учрашуви Ново-Огарёвода ўтишини тасдиқлади. Бу ҳақда “ТАСС” агентлиги хабар берди.
“Суҳбат ҳар томонлама кенг кўламли мавзуларни қамраб олади”, деди матбуот котиби.
Песков қўшимча қилишича, бу икки давлат раҳбари сўнгги бор 5 февралда музокара ўтказган. Ўшанда улар яқин орада яна учрашишга келишиб олишган эди.
Лукашенко ҳам маҳаллий журналистларга “учрашувга жиддий тайёргарлик кўраётганини” билдирди.
Россия ва Беларусь Иттифоқи олий кенгаши навбатдаги йиғилишини апрель-май ойларида ўтказиш режалаштирилаётгани ҳам маълум қилинди.
ЎзА