Бу ҳақда Reuters агентлиги маълум қилмоқда.
13 февралда мамлакат ҳукумати Эбола безгагини келтириб чиқарувчи вируслар оиласига кирувчи юқимли касаллик ҳақида илк бор хабар тарқатган эди. Марбург вируси беморнинг вафот этиш эҳтимоли жуда юқорилиги билан ажралиб туради.
Хабарда айтилишича, мамлакат ғарбидаги Киентем провинциясида ҳозиргача 9 бемор ҳаётдан кўз юмган. Олинган таҳлиллар унинг вирусли геморой безгаги эканини тасдиқламоқда, деб хабар бермоқда Сенегалдаги Пастер институти.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълум қилишича, яна 16 киши ушбу вирус билан карантинга олинган. Уларнинг барчасида тана титроғи, чарчоқ, қон аралаш қайд қилиш каби касаллик аломатлари кузатилмоқда. ЖССТ тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш учун касаллик тарқалган минтақага жўнатди, дейилади хабарда.
Хасталик қайд этилган иккита қишлоқда ҳаракатлар чекланган. Беморлар ва улар билан муомала қилганлар кузатувга олинган.
Бу мамлакатда қайд этилган илк, Африка қитъасида эса учинчи ҳодиса ҳисобланади.
Мазкур вирус мевали дарахтларда яшайдиган кўршапалаклардан одамларга юқади ва одамлар орасида қон, тер, сўлак орқали тарқалади. Касалликка қарши вакцина ёки даволаш усули топилмаган бўлсада, мутахассислар касалликни юқтирганликда гумонланган беморларга кўп сув ичишни тавсия қилмоқда.
Марбург вируси шу вақтгача Ангола, Конго демократик Республикаси, Кения, Жанубий Африка ва Угандада рўйхатга олинган эди.