Исроилнинг “Meto Motion” стартапи сунъий интеллект асосида ишлайдиган илк помидор йиғиш роботини ишлаб чиқди. Мослама ҳосилни йиғиш учун сарфланадиган меҳнат миқдорини, тахминан, 90 фоиз, ишлаб чиқариш харажатини 50 фоизгача камайтириши мумкин.

Мева ва сабзавот теримчилари билан боғлиқ глобал танқислик исроиллик кашфиётчи Ади Нирни дунёдаги биринчи помидор терадиган робот ясашга ундади. Қурилма 3G сенсорли кўриш технологияси билан жиҳозланган бўлиб, ўсимликни ва ҳосилни харитага туширади. Илғор кўриш тизими пишган помидорни аниқлайди ва манипуляторни керакли жойга йўналтиради.

Бир ҳаракатда помидор шохларини кесиб, ушлайди ва мевани конвейерга жойлаштиради. Робот ҳосил йиғиш учун иссиқхона атрофида ҳаракатланганда ҳар бир помидорнинг ҳолати, миқдори, вазни ва ҳажми ҳақида ахборот беради. Ушбу маълумотдан фойдаланиб, йиғим вақтини тахмин қилиш мумкин.

ЎзА