Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 14 февраль куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 0-2, кундузи 7-9 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, бироз қор ёғиши мумкин. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 1-6 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда бироз ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 4-9 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда бироз ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2-7, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади.
Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2-7, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 4-9 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.
ЎзА