Қаҳрамонмарашдаги зилзила кучи ва кўлами бўйича 1999 йилда рўй берган зилзиладан уч баробар кучли бўлди, деди Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған офат рўй берган ҳудудга такроран амалга оширган сафарида.
АЗЕРТАЖ ахборот агентлигининг ёзишича, Туркия Республикаси Президенти 11 февралда Эсонбуға аэропортидан Диярбакирга учиб кетган.
Эрдоғаннинг таъкидлашича, давлат ўзининг барча кучларини сафарбар этган. «Бизга ишонинг. Биз фуқароларимизни кулфатда, кўчада қолдирмаганмиз, қолдирмаймиз ҳам. Юзлаб биноларни қайтадан қурамиз. Зилзиладан қаттиқ зарар кўрган шаҳарларни қайта тиклаш режасини тузиб чиқамиз».