ТАКЛИФ
Маълумки, ёшлар никоҳдан ўтгач, келин янги хонадон рўйхатига (пропискага) киритилиши лозим. Ўз-ўзидан ёш оилада туғиладиган фарзандлар ҳам ана шу хонадонда рўйхатда бўлишлари керак. Аммо ҳаётда ҳар доим ҳам бундай бўлмаяпти.
Кўряпмиз, баъзида қайнона, баъзида қайноталарнинг аллақандай важлар асосида келинларини рўйхатга олишни истамасликлари оқибатида келинлар ва гўдаклар аросатда қийналмоқда. Бу муаммони адолатли ҳал қилиш жоиз.
Никоҳ қайд этилгач, келин электрон тартиб асосида куёв рўйхатда турган манзилга рўйхатга қўйилиши жорий этилса, кўплаб муаммоларнинг олди олиниб, сарсонгарчиликларга чек қўйиларди.
Мутасадди вазирлик-идоралар бу масалани чуқур ўрганиб, осон ҳал қилиш, қулайлаштириш ҳақида чоралар кўрса, оқилона иш бўлар эди…
Мақсуда Ворисова, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги,
ЎзХДП фракцияси аъзоси