Чоршанба куни тунда бўлиб ўтган парадда қитъалараро баллистик ракеталар ҳамда тактик ядровий бўлинмалар карвони иштирок этди, деб ёзмоқда Рёнхап агентлиги йўлдош орқали олинган расмларга таяниб.
Американинг Maxar Technologies фирмаси томонидан олинган ушбу суратларда Шимолий Корея қатор баллистик ракеталар, жумладан, «Хвасон-17» қитъалараро баллистик ракетани намойиш қилгани тасвирланган. Ушбу ракеталардан иборат карвон икки қатор бўлиб майдондан олиб ўтилган.
Хабарда таъкидланишича, ракеталарнинг бир қисмини аниқлаш қийин бўлмоқда. Бу КХДР парадда янги қуролларини, жумладан, қаттиқ ёқилғида ишлайдиган баллистик ракеталарни олиб ўтган, деган фикр уйғотади.
Мамлакат етакчиси Ким Чен Ин парадни кузатиб турган, лекин маъруза ўқимаган. Шунингдек, хабарда парадда Ким Чен Иннинг қизи ҳам ҳозир бўлгани айтилмоқда.