Тошкент шаҳрини энергия ресурслари билан таъминлашни яхшилаш мақсадида Президент томонидан қуйидаги қўшимча вазифалар белгилаб берилди:

– саноат  зоналари ва йирик корхоналарда қуёш панеллари ўрнатиш орқали 400 миллион киловатт соат электр чиқариш бўйича лойиҳаларни бошлаш; 

– ижтимоий соҳа ва давлат идоралари биноларида қуёш панелларини ўрнатиш ҳисобига 75 миллион киловатт соат электр ишлаб чиқаришни таъминлаш;

– Юқори Чирчиқ туманида 500 мегаваттли йирик қуёш электр станциясини қуриш;

– Пойтахтдаги саноат корхоналарида электр йўқотишларини 1 фоизга камайтириш ва энергия самарадорлигини 3 фоизга ошириш;

– 1 минг 817 та кўп қаватли уйларнинг ички иситиш тизимини тўлиқ янгилаш;

– 300 километр магистрал иссиқлик тармоқларини  янгилаб, йўқотишларни 5  фоизга камайтириш.

Умуман, шаҳарда қайта тикланувчи энергия жорий қилиш учун 1 миллиард доллар йўналтирилади.

ЎзА