Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 9 февраль куни Тошкентда ҳаво булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, куннинг иккинчи ярмида ёғаётган ёмғир қорга айланиши мумкин. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 15-17 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 5-7, кечқурун 0-2 даражагача илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, ёғаётган ёмғир баъзи жойларда қорга айланиши, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, ёғаётган ёмғир баъзи жойларда қорга айланиши, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 4-9 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, ёғаётган ёмғир баъзи жойларда қорга айланиши, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 4-9 даража илиқ бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, ёғаётган ёмғир баъзи жойларда қорга айланиши, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 4-9, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади). Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.

Муҳим  ҳодисалар  

8-13 февраль кунлари тоғли туманларда қор кўчиши хавфи бор.

ЎзА