Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған 6 февраль куни мамлаеатда содир этилган кучли зилзила туфайли 10 вилоятда фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисида фармонни имзолади. Бу ҳақда “Resmi Gazete”да эълон қилинди.

Фармонга кўра, Туркиянинг Адана, Адиямон, Диёрбакир, Ғазиантеп, Хатай, Қаҳрамонмараш, Килис, Малатья, Османие ва Шанлиурфа вилоятларида 8 февраль соат 01:00 дан бошлаб, уч ой муддатга фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

Сўнгги маълумотларга кўра, зилзила оқибатида 5894 киши халок бўлган, 34 минг 810 киши жароҳатланган. Вайроналар ичидан саккиз минг атрофида инсон қутқарилган.

ЎзА