Ўзбекистоннинг “Panorama Airways” компанияси Қозондан Тошкентга мунтазам қатновни йўлга қўйди. Бу ҳақда Қозон халқаро аэропорти матбуот хизмати хабар берди.

Ҳафтасига бир марта амалга ошириладиган, 3 соатга яқин давом этадиган парвоз учун “A320” русумидаги 144 ўринли самолёт ажратилади.

ЎзА