Гибрид шаклда ўтаётган тадбирда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 26-27 январь кунлари Қирғиз Республикасига амалга оширган давлат ташрифи якуни муҳокама қилинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси ва Қирғиз Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий стратегик тадқиқотлар институти томонидан ташкил этилган анжуманда Ташқи ишлар вазирлиги, дипломатик корпус вакиллари ҳамда икки давлат етакчи «ақл марказлари» экспертлари иштирок этмоқда.

ЎзA тадбир тафсилотини кузатиб боради.

 

Ғайрат Хонназаров

Ўткир Aлимов