Европа Иттифоқи давлатлари Туркиядаги кучли зилзила оқибатларини бартараф этишда ёрдам бериш учун Туркияга ўнта қутқарув-қидирув гуруҳини жўнатди, дейилади Европа комиссияси баёнотида.
Маълумотга кўра, Болгария, Хорватия, Чехия, Франция, Нидерландия, Польша, Руминия шундай гуруҳларни юборган. Италия и Венгрия ёрдам қўлини чўзишга тайёр эканини маълум қилган.
Еврокомиссия расмий вакили Балаш Уйварининг сўзларига кўра, ҳозирча Суриядан ҳеч қандай ёрдам мурожаати келиб тушмаган. Бундай сўровлар келган тақдирда, ЕИ уларга, албатта, ижобий жавоб беради.
Унинг эслатишича, Сурияга халқаро гуманитар ташкилотлар ёрдам бермоқда.
ЎзА