Туркияда юзлаб одамлар ҳаётига зомин бўлган даҳшатли зилзиладан сўнг барча спорт тадбирлари тўхтатилди. Бу ҳақда Туркия ёшлар ва спорт вазири Меҳмет Муҳаррем Касапўғлу ижтимоий тармоқ орқали маълум қилди.

Барча тегишли бўлинмалар фаолияти Табиий офатларни бошқариш бошқармаси (AFAD) билан мувофиқлаштирилган, дея қўшимча қилинган унинг баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, Туркия жануби-шарқидаги Қаҳрамонмараш вилояти Пазаржик туманида содир бўлган 7.4 магнитудали зилзила оқибатида мамлакатнинг етти вилоятида 284 киши ҳалок бўлди, 2300 дан зиёд фуқаро жароҳат олди.

ЎзА