Бу ҳақда ЖССТ эксперти Мария ван Керкхове маълум қилмоқда.
Экспертнинг фикрича, бугунги кунда «омикрон» коронавируснинг энг юқумли формаси бўлиб қолмоқда. Ҳозирда унинг 600 та кўриниши кезиб юрибди, Уларнинг орасида энг кўп тарқалаётган XBB.1.5 ҳам бор.
Керкхове SARS-CoV-2 бўйича тадқиқотлар сони камайиб кетганидан афсус билдирди. Унинг таъкидлашича, тадқиқотлар камайиши маълумотлар базасига амалдаги вазиятга баҳо бериш учун зарур бўлган ахборотлар сонининг ҳам келиб тушиши камайиб кетишига олиб келади.