ХХР Ташқи ишлар вазирлиги якшанба куни АҚШ томонидан метеорологик текширув олиб бораётган Хитой шари уриб туширилганига муносабат билдирди. Тегишли баёнот ТИВ сайтида эълон қилинди.

“Хитой томони АҚШ фуқаролик учувчисиз ҳаво шарига куч ишлатганидан кескин норозилик билдиради ва протест келтиради. ХХР АҚШ томонини ҳаво шари фуқаролик мақсадида фойдаланилаётгани, Қўшма Штатлар ҳаво бўшлиғига айнан шу сабабли кириб келганидан бир неча бор огоҳлантирган. Бу мутлақо кутилмаган форс-мажор вазият”, дейилади хабарда.

Аниқлик киритилишича, Хитой бундан кейин зарур жавоб бериш ҳуқуқини сақлаб қолади ва ўз қонуний ҳуқуқи, манфаатини қатъий ҳимоя қилади.

Кеча АҚШ ҳарбийлари Президент Жо Байден топшириғи билан Жанубий Каролина қирғоқларида Хитой ҳаво шарини уриб туширган. Пенгатон матбуот котиби Патрик Пайдер 2 февраль куни Америка расмийларини мамлакатнинг континентал қисмида “разведка шари” аниқланганидан огоҳ этган эди. Унинг сўзларига кўра, ҳаво шари тижорий ҳаво қатнови учун белгиланган стандарт параметрдан анча юқорида ҳаракатланган ва америкаликларга хавф туғдирган.

Пентагон таъкидича, қурилмадан ХХР томонидан “Қўшма Штатлар ҳудудидаги стратегик объектларни кузатиш”да фойдаланилган.

Шар Атлантика океани устида “AIM-9X” ракетаси ёрдамида уриб туширилган.

Мазкур воқеа туфайли АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкеннинг ХХРга режалаштирилган сафари бекор қилгани ҳам маълум қилинган.

ЎзА