Корея Халқ Демократик Республикаси (КХДР) давлат сирларини ҳимоя қилишга қаратилган янги қонунни қабул қилди, деб хабар берди Yonhap агентлиги. Қайд этишларича, мазкур ҳужжат ички тартиб-интизомни кучайтириш бўйича аниқ саъй-ҳаракатларни белгилаб туради.
Пхеньянда, КХДР Олий халқ ассамблеяси Доимий қўмитасининг ялпи мажлисида қабул қилинган қонун узоқ давом этаётган иқтисодий муаммолар шароитида давлат назорати ва интизомини кучайтиришга қаратилган. Ҳозирча, айнан, қандай «давлат сири» назарда тутилаётгани, бу бир ёки бир нечта маҳфийлик экани ҳақида маълумот берилмади.
Йиғилишда, шунингдек, ссудалар ва давлат рамзлари тўғрисидаги қарорлар кучга кирган, лавозимидан бўшатилган зобитлар турмуш шароитини яхшилаш бўйича қонун ижроси кўриб чиқилган. Темир йўл транспортини бошқариш, иқтидорли болаларни тарбиялаш тўғрисида бошқа ҳужжатлар ҳам имзоланган.
ЎзА