Вашингтон штатидаги “Boeing” заводида 31 январь куни ишлаб чиқарилган энг сўнгги 747 русумдаги лайнерни Американинг “Atlas Air” авиакомпаниясига топшириш маросими бўлиб ўтди деб хабар берди компания матбуот хизмати.

Заводда ҳаммаси бўлиб 1574 та “Boeing 747” ишлаб чиқарилди. Охиргиси 2022 йил декабрда йиғилган эди. Унинг корпусига 1960-йилларда ушбу лайнерни ишлаб чиқариш гуруҳини бошқарган муҳандис Жо Саттернинг сурати ва автографи туширилди.

Фюзеляжида ўзига хос “қўнғиз” тасвири туширилган авиалайнердан фойдаланиш 1970 йилда бошланган. Узоқ вақт давомида ва дунёдаги энг кўп ўринли самолёт бўлган. Унда 600дан ортиқ йўловчи ўриндиқлари мавжуд. Бундан ташқари, “Boeing 747” узоқ йиллар давомида АҚШ президентларига хизмат қилган.

Сўнгги йилларда авиакомпаниялар мазкур самолётдан фойдаланишдан воз кеча бошлашди, буни тўрт двигателли авиалайнер юқори даражада ёқилғи сарфлашни бошлагани билан изоҳлашди.

“Boeing”да, шунингдек, COVID-19 пандемияси даврида йўловчи ташиш суръати ҳам пасайиб кетган эди.

 

ЎзА