Европа Иттифоқининг “PGEU” фармацевтика гуруҳи томонидан ўтказилган сўров натижасига кўра, аъзо давлатлар, шунингдек, Туркия, Косово, Норвегия ва Шимолий Македония каби 29 мамлакатда, аҳолининг қарийб тўртдан бирида 600 дан зиёд, 20 фоизида 200-300 турдаги дори воситаси етишмаслиги маълум бўлди, деб ёзди “Politico”.
Айниқса, антибиотиклар, болалар парацетамоли ва қон босимини туширувчи дорилар танқислиги яққол сезилмоқда.
Мутахассислар ушбу вазиятни талаб ортиши, таъминотдаги муаммо сабаб таклиф қисқариши билан боғламоқда. Айрим компаниялар юқори энергия харажати туфайли дори ишлаб чиқариш ҳажмини камайтирди. Январь ойида Европа Иттифоқи маъмурияти камчил дори воситаларининг стратегик захирасини яратиш тўғрисида бош қотираётганини маълум қилди.
Г.Абдуллаева, ЎзА