АҚШ маъмурияти америкалик компанияларга Хитойнинг телекоммуникация техникаларини ишлаб чиқарувчи Huawei компанияси маҳсулотларини экспорт қилишни тақиқлади, энди ушбу тақиқни қонунлаштириш имконияти кўриб чиқилмоқда, деб хабар тарқатди Financial Times газетаси.
5G мобил алоқа тармоқларини жорий қилаётган кашшоф компаниялардан бири ҳисобланаётган Huaweiга нисбатан муносабатларнинг салбий томонга ўзгариши Дональд Трамп Президентлигида бошланган эди. Ўшанда Huawei маҳсулотлари фақат ҳукумат рухсати билан етказиб берилиши мумкин бўлиб қолганди.
Bloomberg агентлигининг маълум қилишича, Президент Жо Байден маъмуриятидаги бир қатор мулозимлар Хитой армияси билан алоқадорликда гумон қилинган барча хитойлик компанияларнинг маҳсулотлари савдосини тўхтатиш лозимлигини талаб қилишмоқда.