Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказидан маълум қилинишича, жорий йилнинг 31 январь ва 1-2 февраль кунлари Ўзбекистонга Ўрта ер денгизи ҳудудларидан нам ва нисбатан илиқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.

31 январь ва 1-2 февралда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

1-2 февралда Навоий, Самарқанд, Жиззах вилоятларининг айрим жойларида шамол тезлиги 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

31 январь ва 1-2 февралда республика бўйича вақти-вақти билан ёғингарчилик, асосан,  ёмғир кўринишида бўлади. Шунингдек, Самарқанд, Жиззах, Тошкент вилоятларида 1-2 февраль кунлари баъзи жойларда кучли ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида кучли ёғингарчилик (ёмғир, қор)  бўлади.

 

ЎзА