Германия канцлери Олаф Шольцнинг Жанубий Америка мамлакатларига ташрифи доирасида Чилининг “Codelco” Миллий мис корпорацияси ва Европанинг “Aurubis” металлургия компанияси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Шунингдек, томонлар технология ва инновация, тоғ-кон иши ва иқтисодиёт соҳаларида ҳам ҳамкорликни йўлга қўйишди. Хусусан, водород ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ишга туширилди.
Таъкидлаш жоиз, Германия саноати электромобил аккумуляторининг муҳим таркибий қисми – Чили литийсига алоҳида қизиқиш билдирган. Бу ҳақда канцлер ҳам маълум қилган.
Аввалроқ Шольц Аргетинада Президент Альберто Фернандес билан Европа Иттифоқи ҳамда “Mercosur” блоги ўртасида эркин савдо шартномаси имзоланиши муҳимлигини тасдиқлаган, деб ёзди “Euronews”.
Шольц сафари давомида Бразилияга ҳам боради. У янги сайланган Президент Луис Лула да Силва билан учрашган биринчи ғарб етакчиси бўлади.
Г. Абдуллаева, ЎзА