Ўтган ҳафтанинг сўнгги кунларида мамлакатимиз спортчилари бир қатор спорт турлари бўйича нуфузли турнирларда муваффақият қозонди.

Жумладан, юртимиз стол теннисчилари ҳам Қатар ва Қозоғистонда ташкил этилган басҳларда омадли қатнашди, дейилади Ўзбекистон стол тенниси федерацияси хабарида.

Терма жамоамиз аъзоси Аружан Камолова Доҳада поёнига етган турнирда бронза медалини қўлга киритган бўлса, Қозоғистонда “Чимкент кубоги” очиқ турнирида стол теннисчиларимиз 2 та олтин ва 2 та кумуш медалларни қўлга киритди.

Қозоғистон, Ўзбекистон, Озарбайжон, Қирғизистон, Россия вакиллари қатнашган мазкур турнирнинг ўсмирлар ўртасидаги яккалик баҳсларида Тошкент вилояти спортчиси Темурбек Нурмонов бош совринни ва аралаш жуфтликда кумуш медални қўлга киритди.

Шунингдек, ҳамюртларимиздан Диёрбек Кенжаев ҳамда Диёр Дилшодов жуфтлик беллашувларида барча рақибларини мағлуб этиб олтин медалга, Андижон стол тенниси мактаби тарбияланувчилари Малоҳат Давронова ва Сафура Абдуманнопова ўсмир қизлар баҳсида кумуш медалга сазовор бўлди.

 

Т.Рўзиев,  

ЎзА