Бугун пойтахтимиздаги «Юнусобод» спорт мажмуида футзал бўйича аёллар терма жамоалари ўртасида Марказий Осиё кубоги старт олди.
«CAFA WOMEN’S FUTSAL CHAMPIONSHIP-2023» мусобақасида Тожикистон, Қирғиз Республикаси, Эрон ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоалари иштирок этмоқда.
Мусобақанинг 1-туридан ўрин олган Эрон – Қирғиз Республикаси учрашувида эронликлар рақибларини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Кейинги учрашувда ҳамюртларимиз тожикистонлик тенгқурлари билан учрашди. Қизғин ва муросасиз ўтган учрашув 7:1 ҳисобида футболчиларимиз ғалабаси билан якунланди.
«CAFA WOMEN’S FUTSAL CHAMPIONSHIP-2023» мусобақаси 30 январга қадар давом этади.
Муҳаммад АМИН олган (сурат), ЎзА