Қирғизистон томонининг ташаббуси билан 28 январь куни Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин билан Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди, деб ёзмоқда «Ҳовар» агентлиги Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги берган маълумотга таяниб.
Суҳбат чоғида вазирлар Тожикистон – Қирғизистон ҳамкорлигининг долзарб масалалари бўйича фикр алмашган. Шунингдек, икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари 2023 йилда икки мамлакат ўртасида олий ва юқори даражада бўлиб ўтадиган тадбирларга тайёргарлик масалаларини ҳам муҳокама этди, дейилади хабарда.