Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида очилган биенналенинг биринчи босқичида ўтмиш, бугун ва келажак ислом санъатининг маънавий, ижодий, эстетик ифодасини ўрганишга бағишланган тадбир учун Қирол Абдулазиз халқаро аэропортининг “Ҳаж” терминали танланди, деб хабар килди “Тренд” ахборот агентлиги.
Анжуман мавзуси – “Биринчи уй” (Аввал байт). Бу атама ислом динининг Маккадаги асосий зиёратгоҳи бўлмиш Каъба ва муқаддас маконнинг аниқ йўналиши – қиблага нисбатан қўлланади.
Биенналеда бутун дунё мусулмонлари ўртасидаги яқин алоқани тасвирлайдиган, ислом санъатининг бойлигини, маънавий ва бадиий эстетика ўртасидаги боғлиқликни акс эттирувчи павильонлар мавжуд.
“Ислом санъати” биенналеси 23 апрелга қадар давом этади.
Муҳаррама Пирматова, ЎзА