Туркия етакчиси Режеп Таййип Эрдоған 14 май куни ўтказилиши кутилаётган президентлик сайловларида янги муддатга номзодини қўйиш ҳуқуқига эга эмас. Бу ҳақда Анқарада бўлиб ўтган олти партиянинг мухолифат альянси раҳбарларининг учрашув якунлари бўйича баёнотида айтилади.
“Президент Эрдоған парламентни тарқатиб юбориш тўғрисида қарор қабул қилмагунича, у 14 май сайловларида иштирок этолмайди. Бу амалдаги Консититуцияга зиддир, сайлов ўтказилса у мамлакат демократик тарихига қора саҳифа бўлиб киради”, дейилади ҳужжатда.
Мухолифат Конституцияга 2017 йилда ўтказилган референдумда киритилган тузатишларга кўра, Эрдоған кетма-кет икки муддатдан ортиқ Президент лавозимини эгаллай олмайди, деб таъкидлайди. У икки марта – 2014 ва 2018 йилларда давлат раҳбари этиб сайланган.
Мухолифатга кўра, Асосий қонуннинг мавжуд ўзгаришларига биноан, мамлакатни тарқатиб юбориши ва навбатдан ташқари сайловлар ўтказилгачгина, Эрдоған қайта сайловда қатнашиши мумкин.
Туркия Адлия вазири Бекир Бўздағ Эрдоғаннинг бўлажак сайловларда иштирок этиши учун ҳеч қандай тўсиқ йўқлигини қайд этади.
ЎзА