Ўтган икки ой давомида Кот-д’Ивуарнинг марказий ҳудудида камида 12 нафар бола номаълум хасталикдан нобуд бўлди, деб ёзмоқда Франс Пресс агентлиги.

Болалар ўлими мамлакатнинг иккинчи катта шаҳри бўлган Буакедан бир неча километрлик масофада жойлашган Кпо-Каханкро қишлоғида кузатилмоқда.  

«Декабрда олти нафар, 20 январда уч нафар ва 26 январда  яна уч нафар, жами 12 нафар бола  номаълум касаллик қурбони бўлди», – дея агентликка маълум қилган маҳаллий ёшлар ассоциацияси раҳбари Поль Куасси.

Унинг қўшимча қилишича, нобуд бўлган болалар бир ёшдан саккиз ёшгача бўлган. Касаллик аломатлари уйқусизлик ва қайд қилиш билан кузатилмоқда, дейилади хабарда.