Япониянинг “Mitsubishi Heavy Industries” компанияси бугун, 26 январь куни Шимолий Корея ракеталари учирилишини кузатиш учун мўлжалланган янги разведка сунъий йўлдошини манзилга етказиш учун “H-2A” ташувчи ракетани учирди. Компания матбуот хизмати маълумотига кўра, бу жараён Кагосима вилоятининг жанубий-ғарбидаги Танэгасима космодромидан амалга оширилган.

Дастлаб учириш 25 январга мўлжалланган эди, бироқ ноқулай об-ҳаво шароити туфайли кейинги муддатга кўчирилган эди, дейилади хабарда.

“Radar 7” деб номланган қурилма саккизта разведка йўлдошидан иборат мавжуд гуруҳ таркибининг бир қисми бўлиши керак. Улардан баъзилари оптик сенсорлар ёрдамида Ер юзаси тасвирини узатувчи оптик сунъий йўлдошдир. Бошқалари эса радар ёрдамида Ерни сканерлайдиган радар сунъий йўлдошларидир. Вақт ўтиши билан “Radar 7” 2017 йилда учирилган “Radar 5” сунъий йўлдошини алмаштиради.

 

ЎзА