Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 25 январь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шимоли-шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 9-11 даража совуқ, кундузи 0-2 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ  бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12  метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13, айрим жойларда 15-17 даражагача совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, айрим жойларда 5 даражагача совуқ бўлади.

Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шарқдан секундига 7-12  метр тезликда шамол эсади. Кечаси 4-9 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13, айрим жойларда 15-17 даражагача совуқ,  кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда бироз қор ёғиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шарқдан секундига 7-12  метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

 

ЎзА