Бугун, 23 январь санасидан бошлаб, иссиқлик таъминоти билан боғлиқ муаммолар бўлган мактаблар учун онлайн таълимга рухсат берилди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 23 январдан Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидаги мактабларда III-чорак дарслари бошланганини маълум қилди.

Иссиқлик таъминотида муаммоси бўлган мактабларда эса ҳолат яхшилангунига қадар ўқиш вақтинча масофадан олиб борилади.

Тошкент шаҳрида эса қуйидаги 57 та мактабда дарсларнинг онлайн шаклда бошланиши маълум қилинди.

Хусусан, Бектемир тумани, Миробод, Мирзо Улуғбек, Олмазор, Сергели, Учтепа, Чилонзор, Шайхонтоҳур, Юнусобод, Янгиҳаёт ҳамда Яшнобод туманларида.

Ҳудудлардан олинган маълумотларга кўра, айни дамда 10 104 та мактабдан 9 387 тасида ўқув жараёнлари анъанавий шаклда, 717 тасида дарслар онлайн шаклда бошланган.

ЎзА