Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳатларнинг асосий мақсади аҳоли фаровон ҳаётини таъминлашдир. Бу борада Шўмоной туманида қатор Амалий ишлар ҳаётга тадбиқ этилмоқда.

Жорий йил «Бирлешик» овул фуқоралар йиғини ҳудудига 9,3 километр ичимлик сув қувури тортилди. Бў Ўзбекистон «Маҳалла» ҳайрия жамоат фонди туман бўлими тамонидан ажратилган 502 миллион сўм миқдоридаги ҳаражат ҳисобидан амалга оширилди.

Натижада овул фуқоралар йиғини ҳудудидаги «Абат жап», «Бирлешик», «Қаратерең», «Бағ аўыл», «Дадек аўыл», «Гелласқан», «Баймақлы», «Султаш аўыл» аҳоли пунктлари тоза ичимлик суви билан таъминланди.

Бу қишлоқ аҳолиси турмуш даражаси йилдан-йилга табора ободанлашиб, ҳаётининг ҳар тамонлама яхшиланаётганидан далолатдир.

М.ТЕМИРХАНОВА,

ҚДУ журналистика таълим  йўналиши талабаси

(Қорақалпоғистон ахборот агентлиги)