Умумхалқ ҳашари кўтаринки руҳда ўтди (+фото)

Мамлакатимизда 18-19 март кунлари Наврўз байрамига бағишланган умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтди.
Азалдан халқимизда байрамларга катта тайёргарлик кўрилиб, кўча-кўйлар, маҳаллаларни обод қилишга, ён-атрофни озода, покиза, тартибли, саранжом ҳолда сақлашга жиддий эътибор қаратилган. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 23 февралда қабул қилинган «2018 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарорида барча шаҳар ва қишлоқларда Наврўзнинг тарихи, мазмуни ва фалсафасини, ушбу байрамни ўтказиш билан боғлиқ урф-одатлар, қадрият ва анъаналарнинг моҳиятини акс эттирган оммавий сайиллар ўтказиш, ёрдамга муҳтож инсонлар, кексалар, ногиронлар ва кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиш, уларга беғараз кўмак бериш, жамиятда ўзаро ҳурмат, дўстлик ва ҳамжиҳатликни кучайтиришга қаратилган савоб ишлар, хайрия тадбирлари ва оммавий ҳашарларни амалга ошириш муҳим вазифалардан бири сифатида белгиланган.
2.JPG
3.jpg
Бўлиб ўтган ҳашар тадбирида ёши, миллати, диний эътиқодидан қатъи назар, барча фуқаролар фаол иштирок этди. Юртимизни янада обод, файзли, тоза ва озода бўлиши таъминланиши билан бирга ёш авлодда миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат, ўзаро меҳр-оқибат, меҳнатсеварлик, фидойилик, эзгуликка хайрихоҳлик сингари фазилатларининг мустаҳкам қарор топтиришда умумхалқ хайрия ҳашарининг ўрни ва аҳамияти беқиёс бўлди.
4.jpg
11.jpg
Шу кунларда юртимиздаги барча маҳаллалардаги турар жойлар, хиёбонлар, боғлар, йўл ва йўлаклар, муқаддас қадамжолар ҳашарчилар саъй-ҳаракати билан тартибга келтирилди. Кўплаб мевали дарахт, гул кўчатлари ўтқазилди. Болалар майдончалари, спорт билан шуғулланиш учун мўъжаз масканлар, маҳалла гузарлари, кутубхоналар, савдо, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари барпо этилди.
9.JPG
12.jpg
— Умумхалқ ҳашари тадбирлари вилоятимизда ҳам жуда кўтаринки руҳда бўлиб ўтди, – дейди Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қашқадарё вилояти кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Дўстмурод Султонов. – Энг аввало, кексалар, фахрийлар, кўнгли ярим фуқаролар, ёрдамга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олишга жиддий эътибор қаратилди. Уларнинг турар жойларини таъмирлаб берилди. Янги маҳалла гузарлари, болалар спорт майдончалари бунёд этилди.
13.JPG
16.jpg
Пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги Учтепа маҳалла фуқаролар йиғини биноси ҳашар кунлари қайтадан тўлиқ таъмирланди. Янада кўркам кўриниш касб этган бинонинг аввалгиларидан афзаллик жиҳати — бу ерда нуронийлар учун дам олиш хонаси, фуқароларни қабул қилиш учун зарур барча шароит ва имкониятлар яратилди.
18.jpg
20.jpg
— Шу ернинг ўзида маҳаллада истиқомат этаётган оилаларнинг фарзандлари учун мўъжаз кутубхонанинг ташкил этилгани ўғил-қизлар учун ўзига хос Наврўз туҳфаси бўлди, – дейди маҳалла фуқаролар йиғини раиси Мухтор Илҳомов. – Зиё маскани учун бадиий, маърифий китоблар, болалар адабиётидан намуналар фаоллар, маҳалла жонкуярлари томонидан келтирилди.
21.jpg
22.jpg
Юртимизнинг барча маҳаллаларида бўлгани каби мазкур масканда ҳам беморлар ҳолидан хабар олиниб, уларга совға-саломлар топширилди. Мевали, манзарали дарахтлар, арча, гул кўчатлари ўтқазилди.
26.jpg
25.jpg
30.JPG
32.JPG
Бир сўз билан айтганда, кўтаринки ва юксак савияда ўтказилган умумхалқ ҳашарида ҳамюртларимиз фаол иштирок этди.

 

Назокат Усмонова, ЎзА