2018 йилнинг 18-23 март кунлари Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев бошчилигидаги делегация Бразилия Федератив Республикасига ташриф буюради.
Ташриф дастуридан Саккизинчи Жаҳон сув форумида иштирок этиш ўрин олган. Ушбу форум барқарор ривожланиш, сув ресурсларини бошқариш ва ушбу соҳада глобал кун тартибини шакллантириш масалалари бўйича тажриба алмашиш учун энг катта майдон ҳисобланади.
Форум натижаси бўйича вазирлар декларацияси қабул қилиниши кутилмоқда. Мазкур декларацияда халқаро ҳамжамият ва миллий ҳукуматларга сувдан адолатли фойдаланиш имкониятини таъминлаш ва сув ресурсларини эҳтиёткорлик билан бошқариш бўйича комплекс чора-тадбирлар кўришга чақириқ киради.