Теннис бўйича Австралия очиқ чемпионати (Australian Open) ташкилотчилари коронавирус тести ижобий бўлган турнир иштирокчиларига бу ҳақда хабар бермаслик ва агар ўзларини етарли даражада яхши ҳис қилсалар мусобақани давом эттиришларига рухсат берди. Бу ҳақда Австралия Теннис федерацияси ижрочи директори Крейг Тили маълум қилди.
Ижрочи директорнинг сўзларига кўра, турнир ташкилотчилари COVID-19 тестини топширишга алоқадор ҳеч қандай талаб қўймайди.
Шунингдек, томошабинлар коронавирус тестининг салбий натижаси ёки эмланганлик тўғрисидаги сертификатни ўзлари билан олиб юришга мажбур эмаслар.
Эслатиб ўтамиз, Australian Open 16-29 январь кунлари Мельбурн шаҳрида бўлиб ўтади. Жорий йилда чемпионатга камида 900 минг томошабин келиши кутилмоқда.
Г. Абдуллаева тайёрлади, ЎзА