Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати бугундан мамлакатимизга Волгабўйи ҳудудларидан совуқ ҳаво массаси кириб келишини хабар берган эди.
“Метеожурнал”нинг хабар беришича, яқин бир неча кун ичида Марказий Осиё мамлакатларида аномал совуқ об-ҳаво кузатилади.
Қозоғистонда 10 январь куни кечаси шимолий, ғарбий ва марказий ҳудудларда совуқ 30-35 даражагача бўлади. 11 январда совуқ ҳаво оқими республика шарқига ўтади ва жанубга ўтишда давом этади. Совуқ жойларда 31-36 даражага тушиб кетади.
12 январдан Қозоғистоннинг жанубий ва жануби-шарқида 24-29, тоғли ҳудудларда эса совуқ 30 даражадан паст бўлади.
Қирғизистонда 12 январдан тоғолди ҳудудларда 20-25, тоғли ҳудудларда 29-34 даражагача совуқ бўлади.
Тожикистоннинг жанубий-шарқидаги текислик ҳудудларда совуқ 10 -15 гача, тоғли ҳудудларда 24 -29 гача бўлиши кутилмоқда.
Туркманистонда 11 январда мамлакат шимолида 15-20 даражагача, 12 январда 17-22, жануби-шарқда 18-23, қолган ҳудудларда минимал ҳарорат 12-17 даража совуқни ташкил қилади.
Афғонистоннинг тоғли ҳудудларида 12 январдан кечаси 25-30, мамлакатнинг текисликларида жанубда 10-15, шимолда 12-17, баъзи жойларда 18 -23 совуқ бўлиши кутилмоқда.
ЎзА