—Келгуси йилда олийгоҳлар учун имтиёзли таълим кредитларига ресурслар 2 баробар кўпайтирилиб, 1,7 триллион сўм ажратилади.

Бу йил илм-фан ва инновацияларга 1,5 триллион сўм йўналтирилди. Бу – 2017 йилга нисбатан қарийб 6 баробар кўп, дегани.

Олимларнинг иш ҳақи ҳам, 4,5 баробарга оширилди.

Буларнинг ҳисобига, нано- ва био-технологиялар, рақамли геология каби 18 та янги илмий йўналиш ташкил этилди. Келаси йили илм-фан ва инновацияларга 1,8 триллион сўм ажратилади.

Энди, олимларимиз сув ва энергияни тежаш, тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорлик, геология, саноат, қурилиш каби бугунги кунда биз учун долзарб йўналишларда аниқ натижалар кўрсатишлари керак, — Шавкат Мирзиёев.

ЎзА