«Ўзтемирйўлйўловчи» матбуот хизмати маълум қилишича, Тошкент-Урганч-Тошкент йўналишида қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилди.

Қайд этилишича, янги йил байрами муносабати билан йўловчилар ташишни ташкил қилиш мақсадида 2022 йилнинг 18-20-23-25-27-30 декабрь ва 2023 йилнинг 3-6-8-10-13-15 январь кунлари Тошкент-Урганч-Тошкент йўналишида қўшимча 12 та қатнов йўлга қўйилади. Қатновлар қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

156-сонли Тошкент-Урганч йўналиши — Тошкент 00:05 — Урганч 14:23;

155-сонли Урганч-Тошкент йўналиши — Урганч 17:35 — Тошкент 06:54.

Қўшимча маълумотни жойлардаги темир йўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.

 

ЎзА